GM UZBEKISTAN “MADE IN UZBEKISTAN” биринчи кўргазма ярмаркасида иштирок этди

28 — 30 ноябрь кунлари Тошкентда “Made in Uzbekistan” биринчи экспорт кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазма аввалгиларидан фарқ қилиб, мутлақо янги форматда ташкил қилинган – унда мамлакатимизнинг экспортга мўлжалланган маҳсулотлари намойиш этилди.

Кўргазмада 150 дан ортиқ маҳаллий корхоналар билан бир қаторда ўзининг экспортга мўлжалланган маҳсулотларини GM Uzbekistan компанияси ҳам тақдим этди.

Бугунги кунда компания олти моделдаги автомобилларини Ravon бренди остида хорижга экспорт қилади: Damas, Labo, Spark, Nexia, Cobalt, Lacetti. Йил бошидан буён компания томонидан 5 мингга яқин автомобиллар МДҲ ва Яқин Шарқ мамлакатлариги экспорт қилинди.

Айтиш жоизки, бугунги кунда GM Uzbekistan компанияси экспорт учун янги бозорларни ўзлаштириш ҳамда янги нархларда экспорт қилиш устида иш олиб бормоқда.

Кўргазма доирасида ташриф буюрувчиларга янги Uzavtosavdo платформаси орқали автомобил харид қилиш тартиблари тушунтирилди.

Print Friendly, PDF & Email