“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил” дастурини бажариш бўйича, республикамизда ички туризмни ривожлантириш мақсадида “UzAuto Motors” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 2019 йил 24-27 октябр кунлари корхонада ишловчи фаол ишчи-ходимлардан 50 нафари Андижон-Самарқанд-Андижон йўналиши бўйича Замин сайқали, Шарқ гавҳари, гўзал обидалар диёри, кўхна ва навқирон, афсонавий шаҳар бўлган Самарқандга саёхатга юборилди.
Ишчи-ходимлар қадимий ва навқирон Самарқанднинг энг диққатга созовор жойларни зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовни қабрларини зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар. Бундан ташқари қуйидаги тарихий-маданий объектлар бўйлаб саёҳат қилинади.
— Имом ал Бухорий мажмуаси
— Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов ёдгорлик хайкали
ва тугилиб ўсган уйи
— Шохи Зинда мажмуаси;
— Дониёр пайғамбар мақбариси;
— Улуғбек расадхонаси;
— Амир Темур мақбараси;
— Регистон майдони (Шердор, Тиллакори, Улуғбек мадрасалари).
Бибихоним масжиди ва Қадимий Афросиёб шаҳри археологик
қолдиқлари бўйлаб саёҳат қилинди.
Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозоридан эсдалик совғаларини сотиб олиш учун
вақт ажратилади.
50 нафар корхонамизнинг фаол ишчи-ходимлари саёхатдан бир олам қувонч,
бир олам таассуротлар билан қайтдилар.
Йигув цехи мухандиси, Самарқанд саёхатчилар гурух рахбари Атахонов Фазлиддин:- Корхонамиз рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларга кўрсатилаётган имкониятлардан яна бири Самаркандга ташкил қилинган зиёратга борган барча ходимлар номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу жумладан саёхатни ташкил қилиб берган ва молиялаштирган корхона Касаба уюшма қўмитасига катта рахмат.
“UzAuto Motors” АЖ касаба уюшма қўмитаси.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: