Устувор йуналишлар амалда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 – 2021 йилларга белгилаб берилган Республикамиз ривожланишнинг  5 та устивор йўналишларини чуқур таҳлил  қилиб, “UzAuto Motors” АЖ  касаба уюшмаси қўмитаси ўз иш фаолияти йуналишларини Устувор йуналишлар асосида белгилаган ҳолда  амалга оширмоқда.

Юртбошимиз белгилаб берган устивор  вазифаларда инсонлар  манфаатини кўзлаган халқимизнинг бугунги ва эртанги кунини фаровон бўлиши хамда яшаш ва унумли меҳнат қилишлари асосида келгусида мамлакатимизнинг ривожланган давлатлар каторида бўлишлигини таъминлашга, мамлакатимизни келажаги бўлган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва билимли бўлишини таъминлашга  каратилганлиги бугунги кунда ажралмас ва зарур вазифамиз эканлигидан иборатдир. Ушбу вазифаларни бажариш бизнинг бугунги кунги асосий вазифамиздир. Юкоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда “UzAuto Motors” АЖ  касаба уюшма қўмитаси ўзиниг иш режаларини белгилаган ҳолда корхонамизда меҳнат килаётган ишчи-ходимларимизни иш шароитларини яхшилаш, унумли меҳнат қилишлари ва мамлакатимиз раҳбарияти томонидан белгилаб берилган ишлаб — чиқариш режаларимизни ортиғи билан бажаришни таъминлашга каратилган. Ушбу вазифаларни бажарилиши таъминлаш максадида корхона “Иш берувчи”си билан “Касаба уюшма” ўртасида тузилган ва тасдиқланган Жамоа шартномасида келишиб олинган  барча мажбуриятларни икки томон ҳам тўла бажариш учун барча имкониятлардан самарали фойдаланиб  ҳамжихатлик билан  иш олиб борганлигимиз натижаси кўзланган мақсадларга эришишимизнинг асосий пойдевори булмоқда.

Корхонамизда йил давомидаги байрамлар арафасида кўплаб маданий –марифий, спорт ва бошқа турли тадбирлар  ўтказиб келинмоқда. Жумладан 14 январ Ватан химоячилари куни, 8 март Халқаро хотин-қизлар куни”, 21 март Наврўз, 9 май Хотира ва қадрлаш куни, 1 июнъ Болаларни химоя қилиш куни, 30 июнъ Ёшлар куни, 1 сентябръ Мустақиллик куни байрамларида катор маданий-маърифий  ва спорт тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ўтказилган байрамлар ва спорт тадбирларида йил давомида 11 066 нафар ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Тадбирларда фаол ишлаётган ишчи-ходимлар ва корхонамиз булимларининг спорт  жамоалари корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб келинмоқда.

Корхонада ишчи-ходимларни ватанга муҳаббат рухида тарбиялаш, санъатга қизиқишларини орттириш, маънавий савияларини ошириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси кинопрокат маркази Андижон вилоят филиали ходимлари билан биргаликда  “Опа”, “Тинчлик ортида”, “Наркобизнес-миллиярдлар келтирган кулфат”, “Интиҳо ёҳуд йўқликка қараб”, “Қора зарба” номли бадиий ва ҳужжатли фильмлари корхонамизнинг 400дан зиёд ишчи-ходимларига намойиш этилди. Корхонамиз касаба уюшма қўмитаси Асака туман “Оила илмий амалий маркази ва хотин қизлар қўмитаси билан биргаликда “Мустахкам оила” дастури асосида  оилаларни мустаҳкамлиги ва ёш оилаларни бугунги кундаги муаммолари ҳамда уларнинг ечимлари, оилаларда соғлом муҳитни таъминлашда нималарга аҳамият беришлилиги мутахасислар томонидан мисоллар асосида тушунчалар берилиб иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Ўзбек Миллий Академик драма театри томонидан 2019 йил 24 апрелъ куни “UzAuto Motors” АЖ ишчи- ходимларидан 400 нафарига  Андижон вилоят мусиқали драма театрида «Кўнгил» номли спектакл намойиш этилди.

Корхона касаба уюшма қўмитаси ишчи-хизматчиларни унумли меҳнат қилишлари, кўнгилли дам олишлари ва даволанишларига алоҳида эътибор бериб келмокда.    Жумладан, 2019 йилнинг 9 ойи давомида  сиҳатгохлар ва дам олиш масканларида жами 1671 нафар ишчи-хизматчиларимиз ва уларни оила аъзолари даволандилар ва дам олдирилди. Корхонамиз ишчи-хизматчиларига санатория ва дам олиш уйларига берилаётган йўлланмаларни қисман тўлови тасдиқланган жамоа шартномасига асосан йулланмаларнинг 25%и корхона маблағи ҳисобидан қопланмокда.

Корхонада ишловчи ишчи-ходимларни фарзандларидан 1294 нафарини ёзги таътил даврида Республикамизнинг энг сўлим жойларда жойлашган болалар оромгохларида дам олдириб, согломлаштирилди. Бу мақсадларга корхона ва касаба уюшма ҳисобидан жами 1 151 925,2 минг сўм маблағ сарфланди.

Бугунги кунда  корхонада  3500 нафардан зиёд   ёшлар  меҳнат килади. “UzAuto Motors” АЖ касаба уюшма қўмитаси  ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти  хамкорлигида  30 июнь Ёшлар куни байрами муносабати билан “Ёшлар ­– Ўзбекистон келажаги!” шиори остида  Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган “УзАвтосаноат” компаниясига қарашли корхоналар меҳнат килаётган ёшлар  ўртасида мини-футбол мусобақаси  ўтказилди. Ушбу мусобакада корхонамиз ёшлар терма жамоаси аъзолари фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

Корхонамизда бугунги кунда 168 та такомиллаштириш (Кайзен) гуруҳлари фаолият олиб бормоқда. Бу йил тўққиз ой мобайнида ушбу гуруҳлар томонидан берилган рационализаторлик таклифларини ишлаб чикаришга тадбик килиниши натижасида корхонага  5 649,0 млн сўмлик иқтисодий самара келтирди. Касаба уюшма қўмитаси томонидан (Кайзен) такомиллаштириш гуруҳлари доимо қўллаб қувватлаб келинмоқда, ғолиб такомиллаштириш  гуруҳлари  аъзоларига касаба уюшма қўмитаси томонидан  эсдалик  совғалари  билан такдирлаб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республикамизда туризмни ривожлантириш учун “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” дастури бўйича чиқарган Фармонларини ижросини таъминлаш мақсадида, буюк қадамжоларни ўрганиш, зиёрат қилиш мақсадида  2019 йил бошидан шу кунгача 240 нафар фаол ишчи-ходимларимиз Андижон-Самарканд-Андижон ва Андижон-Тошкент-Андижон йўналиши буйича  туристик саёҳатларга юборилди. Бунга касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари хисобидан 130,9 млн сўм сарфланди.

Корхонада ишловчи оилавий шароити оғир моддий ёрдамга мухтож ишчи-хизматчиларга 9 ой мобайнида касаба уюшма қўмитаси хисобидан 606 нафарига 175 551,1 минг сўм моддий ёрдамлар берилди, ҳамда корхонамизда кўп йиллар мобайнида ишлаб нафака ёшига етган 46 нафар ишчи-ходимларни нафакага кузатиш тадбирлари ўтказилиб, нафақага чиқаётган меҳнат фахрийларга касаба уюшма қўмитаси хисобидан 15 537,5 минг сўмлик эсдалик совғалари ва ташаккурномалар тақдирлаб берилди.

Корхонамизнинг  ишчи – ходимларини меҳнат унумдорлигини ошириш ва  малакасини  янада  ривожлантириш  мақсадида асосий ишлаб чиқариш цехларида ва сифат бошқармаларида ишловчи ишчилар ўртасида тасдиқланган Низом асосида   хар ой якунлари натижаси бўйича “Энг яхши  ишчи” ва “Энг яхши  бригада” номинациясиялари   кўрик  танловлари  ўтказилиб,  ғолиблар касаба уюшма қўмитаси хисобидан эсдалик  совғалари билан такдирлаб  келинмоқда.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик  байрами арафасида корхонада ишлаб вафот этган ишчи-ходимлар фарзандларидан 90 нафарига  касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан ўқув қуроллари тўплами  сотиб олиниб, ёрдам сифатида  берилди.

Касаба уюшма қўмитасига мурожаат қилган, корхонада ишловчи 90 нафар оилавий шароити оғир, моддий кўмакка муҳтож ишчи-ходимларни, ёш оилаларни қўллаб қувватлаш мақсадида касаба уюшма қўмитаси хисобидан бир йил муддатга иш хақи хисобидан ушлаб қолиш шарти билан 418,5 млн сўм фоизсиз  ссуда  пуллари  берилди.

Корхона касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги асосий максадларидан бири корхона томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати  GM корпорациясининг BIQ IV талаблари даражасига эришиб, корхонанинг экспорт салохиятини юксалтиришда ишчи-ходимларнинг иштирокини ривожлантириш хамда ишчи-ходимларимизни ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий химояси таъминлашдир.

“UzAuto Motors” АЖ  касаба уюшма қўмитаси раиси  У.Д.Мирзаев.

Print Friendly, PDF & Email