Биритув маросими-2019

Табриклар … Mантия … Битирув маросими… Гуллар… Ҳар қандай талаба учун узоқ кутилган бахтнинг лаҳзалари, узоқ муддатли таълим ва меҳнатнинг натижаси. Бу ютуқ ва мамнуят туйғуни сўз билан ифодалаб бўлмайди…

21-октябрь куни Тошкент Турин политехника университетида 2019- йил битиручилари учун биритув маросими бўлиб ўтди. Байрам симфоник оркестр садоси остида бошланди. Университет ректори У.Р. Саломов биринчи ўринда саҳнага таклиф қилинди. У.Саломов барча битирувчиларни ва уларнинг ота-оналарини ушбу унутилмас куни билан қутлаб, барча битирувчиларга ўз соҳаларида етук мутахассис бўлишларини, барча мақсадлар ва орзуларига етишларини тилаб қолдилар. Шунингдек, улар ТПУ (Италия) раҳбариятига сифатли таълим ва жаҳон даражасидаги дипломни олишда яратилган имкониятлари учун самимий миннатдорчилик билдирдилар.

Сўнг, ТПУ (Италия) ректори профессор  Гуидо Саракко сўзлади. Ўз нутқида улар  университет ректори Ўзбекистон ривожига муносиб ҳисса қўшадиган бўлажак мутахассисларни навбатдаги биритуви билан табриклади. Талабаларга танлаган касбларида катта муваффақитялар тилаб, тақдирлаш маросимини бошлади. Симфоник оркестр садолари остида биритувчилар бирин-кетин саҳнага чиқиб,   университет ректорлари  томонидан диплом олиш бахтига муяссар болишди.

Маросимда шунингдек, мазкур университет касаба уюшмаси тизимида бўлган Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси вакиллари қатнашди. Университет ташкил топгандан бери тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.   Шу ерда доимий биргаликда турли ҳил тадбирлар, спартакиадалар ва кўрик-танлов якунлари ўтказилиб келинмоқда. Мазкур тадбирларда ТПУ талабалари юқори ўринлар эгаллаб, Республика Кенгаши дипломлари ва эсдалик совғалари билан мукофотланадилар. Айниқса йилнинг “Энг фаол ёш мутахассиси” танловида университет талабалари ёки тармоқнинг корхоналарида ишловчи мазкур университет битирувчилари, нафақат республикамизда балки дунёда бўлмаган ўз инновацион  лойиҳалари ва рационализация таклифларини намойиш этадилар.

Битирув маросими сонгида ректорлар ва битирувчи талабалар университет ҳайёти ҳотирасида  сақланиш мақсадида, эсдалик суратга тушдилар. Битирувчилар академик бош кийимларини уч маротаба тепасига отишди, бу талабаларнинг  хайётда янада улкан ютуқларга эришишлари тўғрисида белги берди. Шубхасиз, битирувчиларнинг  университетда ўтган олтин талабалик даврлари ва битирув маросими қалбларида умрбод сақланиб қолади.

Сиз бизнинг ғуруримиз, қувончимиз ва умидимизсиз! Сизни, ота-онангизни ва яқинларингизни чин қалбимиздан табриклаймиз! Сизга келажакда катта муваффақиятлар ва омадлар тилаб қоламиз!

Print Friendly, PDF & Email