Жорий йилнинг 20 февраль куни Андижон вилояти Асака шаҳрида жойлашган «UzAvtoMotors» Акциядорлик Жамияти Бўёқлаш цехи бошланғич цех касаба уюшмасининг 2015-2019 йиллар давомидаги фаолияти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бўёқлаш цехи бошланғич цех касаба уюшма қўмитаси раиси М.Мукаррамов 4 йиллик фаолият юзасидан маъруза қилди. Амалга оширилган ишлар цех вакиллари томонидан қониқарли деб топилди.
Йиғилиш кунтартибига биноан Бўёқлаш цехи бошланғич цех касаба уюшмаси раиси лавозимига янги номзод, муҳандис Ш.Зохидов сайланди. Янги номзод, келгусидаги фаолияти бўйича режалари билан цех вакилларини таништирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: