Жорий йилнинг 11 февраль куни “Самавто” масъулияти чекланган жамиятнинг фаоллар залида 2020 йилда Жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан меҳнат жамоаси йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Самавто” масъулияти чекланган жамиятнинг директори ўринбосари Кобилов Хусен Самиевич ҳамда “Самавто” масъулияти чекланган жамияти Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Хамдамов Шухрат Хамракуловичларнинг 2020 йилда жамоа шартномаси бажарилиши ва белгиланган мақсад ва вазифалар бажарилиши юзасидан ҳисоботлари тингланди. Ҳисоботларда 2020 йилда амалга оширилган чора тадбирлар ёритилиб, 2021 йилда маъмурият ва касаба уюшмаси ўз олдиларига қўйган мақсад ва вазифалар билан таништирилди. Барча ишлар ишчи ходимларга муносиб меҳнат шароити яратиб берилиши учун амалга оширилаётгани, 2021йилда бу ишлар бардавом бўлиши таъкидланди.
Йиғилишдада Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Хакулов Ахмаджон Махмудович шахсан иштирок этиб, тармоқ касаба уюшмасининг 2021 йилдаги устувор вазифаларини тўғрисида айтиб ўтди. Бундан ташқари “Ўзбекистон касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунга тўхталиб ўтди ва қонуннинг мазмун-мохиятини, мақсад ва вазифаларини ишчи ходимларга батафсил тушунтириб берди. Ишчи ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш ушбу йиғилиш иштирокчиларининг барчасининг энг биринчи, устувор вазифаси эканлиги, “Самавто” масъулияти чекланган жамиятнинг 2020 йилда амалга оширган ишларидан мамнун эканлиги,
2021 йилда янада улкан марраларни кўзлаб ишларни ташкиллаштириш даркорлигини таъкидлаб, “Самавто” масъулияти чекланган жамиятнинг меҳнат жамоасига белгиланган вазифаларни адо этишда куч қувват тилаб ўтди.
Йиғилиш якунида тингланган ҳисоботлар ва маърузаларни инобатга олиб, “Самавто” масъулияти чекланган жамиятнинг 2020 йилда жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб топилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: