Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб «Назм ва наво» маърифий-бадиий тадбири бўлиб ўтди.

       9 февраль комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси, Металлурглар маданият саройи томонидан ўзбек мумтоз адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган икки буюк бобокалонларимиз ҳазрат Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб «Назм ва наво» маърифий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.
    Тадбирни очиб берган комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов ўз сўзида халқимизнинг маънавияти ва маърифатини юксалтиришда баркамол авлодни тарбиялашда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг ўлмас мероси ҳамда Захириддин Мухаммад Бобур ижодини ўрганиш ва тарғиб этишда, унинг мазмун-моҳиятини ёшларимиз онгига  сингдиришда давлатимиз томонидан катта эътибор берилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
     Шунингдек тадбир давомида касаба уюшмаси қўмитаси бадиий кутубхонаси аъзолари томонидан Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур ижодларига мансуб рубоийлари ўқилиб, маданият саройи хонадалари томонидан ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқлар ижро этилиб тадбир иштирокчиларига қувонч бағишлади.
Print Friendly, PDF & Email