«UzAuto Motors» AJ рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан тасдиқланган Низом асосида 2021 йил МАРТ ойи учун «Энг яхши ишчи» номинацияси бўйича ғолиблар аниқланди.
Кўрик-танлов ўтказиш бўйича тузилган комиссия хулосасига асосан Март ойида «Энг яхши ишчи» номинацияси бўйича 10 нафар ишчи голиб деб топилиб, уларни ўз иш жойларида тадбирлар ташкил қилиниб, тақдирлаш маросимлари ўтказилди. Жойларда «Энг яхши ишчи»ларни тақдирлаш бўйича касаба уюшмаси томонидан тайёрланган дипломлар ва қимматбаҳо совгаларни Касаба уюшма раиси иштирокида бошқарма-бўлимлар бошлиқлари биргаликда тақдирлаб берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: