«UzAuto Motors» АЖ рахбарияти ва касаба уюшмаси томонидан 1-октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан тадбир ташкил килинди. Тадбирда Ишлаб чикариш ва технологияларни ривожлантириш бўйича бошкарувчи директор Н.А.Қосимов ва Касаба уюшмаси кўмитаси раиси Ў.Д Мирзаев Корхонани кўп йиллар давомида ривожлантиришда ёшларга устоз мураббийлик қилиб, уларни етук мутахассис бўлиб етишишидаги хамда ёш авлодни тарбиялашдаги фидокорона мехнатлари учун ўз миннадорчилигини билдириб бир гурух устозларга ташаккурнома ва эсдалик совғлар тақдим қилдилар.
Aна шундай фидоий устозларимизни бугун қанча эзозласак камлик қилади. Дарҳақиқат, биз ёш авлодни маънан етук, тафаккур олами кенг ва билимли инсонлар этиб тарбиялаётган ўқитувчи – мураббийлар тимсолида эртанги кунимизнинг порлоқ келажагини, Ватанимиз тараққиёти учун сидқидилдан хизмат қилувчи ўғил — қизларимиз бахтини кўрамиз. Юраги ғайрат-шижоатга тўла, ёшлар тарбияси йўлидаги масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олган устозларга миннатдорчилик билдирамиз. Барчангизни 1-октабрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Сизларни юксак масъулиятли, машаққатли ва шарафли меҳнатингизда зафарлар, оилавий ҳаётингизда эса бахт, омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: