“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.
«UzAuto Motors»AJ Касаба уюшмаси ҳам ногиронларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш Корхонада узоқ йиллар ишлаб, хозирги кунда пенсияда бўлган 1—гуруҳ ногирони Дулкин Радик, 1— гуруҳ ногирони Комилов Икромжон, ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Бундан ташқари 8-нафарига 2 100 000 минг сўм пул мукофоти топширилди.
Меҳнат Фахрийси, I-гуруҳ ногиронлари Комилов Икромжон. Дулкин Радик ва бошкалар – биз корхонамиз касаба уюшмаси қўмитасидан кўп миннатдормиз”. “Ҳар қандай байрам бўладими, хайит кунлари бўладими ҳамиша ҳолимиздан хабар олиб туришади, мана шундай хайрли ва савобли ишларнинг бошида турганлар ҳамиша омон бўлсин” дея дуо килдилар.
«UzAuto Motors»AJ Касаба уюшма қўмитаси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: