Куни кеча 19 июль санасида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан цех касаба қўмита раислари шаҳримизнинг сўлим Сирдарё бўйида жойлашган «Sohil» оромгоҳига ташриф буюришди.
Оромгоҳ ҳудудининг тоза ва озодалиги киши кўзини қувонтиради. Кўргазмали воситаларнинг маҳорат билан ўрнатилганлиги, ётоқхона ва ўйин майдонларининг саранжом-саришталиги мутасаддиларнинг ўз ишига нақадар масъулият билан ёндашаётганидан далолат беради.
«Металлург» ПФКга қарашли мазкур оромгоҳ 2022 йилнинг 15 июнь кунидан ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ташриф давомида оромгоҳ кординатори Алишер Мўминов ҳамроҳлигида цех касаба қўмита раислари оромгоҳнинг фаолияти, у ерда дам олаётган болаларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун яратилган барча шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Сўлим табиат қўйнида жойлашган бу масканда айни пайтда 131 нафар металлурглар фарзандлари ёзги таътилларини мазмунли ўтказишиб дам олишмоқда. Оромгоҳда Президентимизнинг беш ташаббуси асосида ўғил-қизларни китобхонликка йўналтириш, спорт билан мунтазам шуғулланиши, мусиқа ва санъатдан баҳраманд бўлиши учун турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Шу билан бирга болажонларни билимларини янада ошириш учун малакали устозлар рахбарлигида 10 дан зиёд турли хил тўгараклар фаолият олиб бормоқда.
Албатта «Sohil» оромгоҳи металлургларнинг фарзандларини ёзги таътилларини мазмунли ўтказишлари билан бирга уларни соғлом фикрлайдиган, етук, баркамол, авлод қилиб тарбиялашга хисса қўшиши шубхасиздир.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: