Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгаши ижроия қўмитасининг навбатдаги 7-йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни вилоят ҳудудий кенгаши раиси Олимхон Мирзаев олиб борди.
Йиғилишда ижроия қўмита аъзолари, касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими мудири З.Маматқулова, меҳнат техник инспектори У.Каримов, тармоқ касаба уюшмаси вилоят ҳудудий кенгаши ходимлари, ҳамда йирик бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этди.
Йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгашининг 2022 йил якунлари бўйича жамланма 2-ТИ статистик ҳисоботлари ва корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаларининг 2022 йилда бажарилиши бўйича 2-ЖШ шаклидаги статистик ҳисоботлари якунлари ахволи тўғрисидаги масалалар бўйича масъулларни ахборотлари тингланди ва атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 апрел кунидан кучга кирган янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси” тўғрисида тизимдаги корхона ва ташкилотларда ўтказилаётган давра суҳбатлари семинарлар масаласи муҳокама қилиниб, тегишли топшириқлар берилди.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг 2023 йил 11 майдаги йиғилиши топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича йиғилганларга тушунтиришлар берилиб, тасдиқланган режа-жадвал асосида унинг мазмун-моҳиятини тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда тушунтириш ишларини амалга ошириш масалалари келишиб олинди.
Фаолиятида сусткашликларга йўл қўяётган айрим бошланғич ташкилотларга ҳолис баҳо берилиб, фаолият юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди. Кун тартибидан ўрин олган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: