“Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти соврини учун мини футбол бўйича босқичи бўлиб ўтди.

Корхонада оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда 2022 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида  корхонада ишлаётган ходимларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш.

Ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ҳамда ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида цех, участка ва бўлимлар ўртасида спортнинг мини футбол бўйича “Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти соврини учун финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Муросасиз учрашувларда корхонамизнинг Сифат назорати ва кафолати ҳамда Марказий завод лабораторияси жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллашди ва 1-даражали диплом ва  2 млн сўм пул мукофоти, 2 — ўринни соҳиби Аккумулятор батареялаврини йиғиш цехи жамоаси 2-даражали дирлом ва 1,5 млн сўм, 3-ўрин сохиби Аккумулятор батареяларини формировка қилиш цехи жамоаси 3-даражали диплом ва 1,0 млн сўм пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари “Энг махоратли ҳужумчи”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши техник махорати учун”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак жамоа”, “Энг ёш иштирокчи”, “Энг ёши улуғ иштирокчи” номинациялари бўйича ҳам ғолибларни корхонамиз касаба уюшмаси томонидан қиммат бахо совғалар хамда пул ютуқлари билан тақдирландилар, шунинг билан мини футбол бўйича ўйинларимизга якун ясалди .

Print Friendly, PDF & Email