Комбинат ишчи-ходимларини ишдан ташқари дам олиш кунларини мазмунли ўтказишлари учун бугун бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гуруҳ металлургларни Тошкент шахрига сайёхати ташкил этилди.
Сайёхат давомида, дастлаб ишчи-ходимлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.Ташриф чоғида металлургларни музей ходимлари Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом Каримовнинг ҳаёти, кўп қиррали фаолиятини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача хабардор қилдилар. Шунингдек улар кўргазмадаги 100 дан ортиқ Ислом Каримов ҳаёти ва сиёсий фаолиятига бағишланган тасвирий санъат асарларидан катта таассурот олдилар.
Кунинг иккинчи яримида ишчи-ходимлар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташриф буюришиб театрда намойиш этилган «Қайтар дунё» спектакли томошасидан бахраманд бўлишди.
Металлургларимиз спектаклда қатнашган театрнинг етук актёр ва актрисалари ижроларидан бахраманд бўлишиб, кўтаринки кайфият ва унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишди. Ҳамда шундай сайёхатини, маданий ҳордиқни ташкиллаштирган бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига ўз минатдорчиликларини билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: