Бугун Андижан вилоят, «Уз Тонг Хонг Ко» МЧЖ ҚК жамоасида умумий ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат мухофазаси бўлими мудири Нодира Гаибназарова,
“Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Дилдора Алимова ҳамда тармоқнинг Андижон вилояти Кенгаши раиси Шерзод Бутаевлар иштирок этишди.
Ҳисобот давомида корхона бошқаруви раиси Рустамжон Мамажонов ва касаба уюшма қўмитаси раиси Баходир Усмонов ҳисоботлари тингланди. Йиғилганлар томонидан Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: