2025 йил 4 март куни Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги Самаарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» давлат корхонаси меҳнат жамоасининг 2024-2026 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган йиғилиш ҳамда корхона бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2022 йил сентябрдан 2025 йилнинг март ойига қадар даврдаги фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.Йиғилишда сўз олганлар касаба уюшма ташкилотининг ўтган даврдаги фаолиятини «қониқарли» деб баҳолаб, муқобиллик асосида ўтган сайловда корхона режа бўлими мутахассиси Мурадов Абдумажид Намозовични бир овоздан касаба уюшма қўмитаси раислигига қайта сайлашди.
Йиғилишда иштирок этган тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев, кенгаш мутахассиси С.Иззатуллаев, касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат испекцияси техник инспектори У.Каримов ва корхона директори Ш.Наматовлар йиғилиш юзасидан ўз фикрларини билдиришди, ҳамда 2025 йил Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлиши муносабати билан касаба уюшмалари тарихи тўғрисида сўз юритиб, йиғилганларга батафсил маълумотлар беришди.
Шунингдек, йиғилишда иштирок этаётган хотин-қизалар 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан табрикланиб, уларга тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.
2025 йилнинг март ойига қадар даврдаги фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: