Бугун «Ўзметкомбинат» АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва 11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан комбинат меҳнат жамоаси ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган ва ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда ташаббускор бўлган бир гуруҳ цех касаба уюшма қўмита раисларига эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — цех касаба уюшма қўмита раисларининг тинмас меҳнати, жамоадаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси ва фидокорона меҳнатини эътироф этишдан иборатдир.
Цех касаба уюшма қўмита раислари тақдирланди!

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: