Айни кунларда Мустақил Ўзбекистонимизда “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги” ва “11-ноябрь касаба уюшмалари куни” байрамлари кенг нишонланмоқда.
Шундай байрам тадбирларидан бири Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгашида ҳам ўтказилда.
“Темуршоҳ” базмлар саройида бир пиёла чой устида ўтказилган тадбирда тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши ходимлари, тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилари вакиллари, касаба уюшма ташкилотлари раис ва фаоллари, касаба уюшма ва меҳнат фахрийлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев кириш сўзи билан очиб, байрамнинг моҳияти, касаба уюшмаларининг тарихи ва бугунги кундаги фаолияти, амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси режалар тўғрисида сўз юритиб, барча йиғилганларни байрам муносабати билан самимий табриклади.
Тадбир давомида сўз олган фахрийлар, корхоналар раҳбарлари ва барча бошланғич ташкилотлар раислари касаба уюшмаларининг ўтмиши ва бугунги кундаги мавқеи ва роли тўғрисида сўз юритишиб, келгусида мазкур ташкилотнинг янада ривожлантирилишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўишларини билдиришди.
Тадбир давомида байрам арафасида ўзининг 65 ёшини қаршилаган кенгаш раиси О.Мирзаевга тўн кийдирилиб, барча иштирокчилар вилоят кенгашининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам тадбири ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: