«Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан меҳнат жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.
Мазкур мусобақада турли корхона ва ташкилотлардан жами 10 та жамоа иштирок этиб, ўз билим ва заковатини намоён этди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар иштирокчиларнинг мантиқий фикрлаши, тезкор қарор қабул қилиш қобилияти ва жамоавий ҳамжиҳатлигини яна бир бор синовдан ўтказди.
Якуний натижаларга кўра:
🥇 1-ўрин — “Узчасис” қўшма корхонасининг “Заковатчилар” жамоаси
🥈 2-ўрин — “Техник зукколар” жамоаси
🥉 3-ўрин — “Мехмаш” МЧЖнинг “Мехмашчилари” жамоаси
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, биринчи ўрин соҳиблари республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Мазкур интеллектуал ўйинлар меҳнат жамоалари ўртасида билим ва тажриба алмашиш, интеллектуал салоҳиятни ошириш ҳамда жамоавий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
“Заковат” баҳслари: энг билимдон жамоалар сараланди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: