Айни вақтда Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмасига аъзо ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ишчи-хизматчилар ўртасида “Zakovat” интеллектуал ўйини бўлиб ўтмоқда.
Мазкур интеллектуал беллашув ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш ҳамда жамоавий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
Ўйин давомида иштирокчилар турли мавзулардаги саволларга жавоб бериш орқали ўз билим ва зеҳнларини синовдан ўтказмоқдалар.
Чирчиқ шаҳрида “Zakovat” интеллектуал ўйини бўлиб ўтмоқда.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: