«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан «Металлургия сервис маркази» ишчи-ходимлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Ишчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида уюштирилган мазкур саёҳат давомида иштирокчилар азим шаҳарнинг бетакрор тарихий обидалари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, улар Имом Бухорий мажмуаси каби муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди.
Самарқанднинг гўзал ва сеҳрли манзаралари иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдириб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Бундай мазмунли ва маънавий саёҳатлар келгусида ҳам режа асосида давом эттирилиб, корхонанинг бошқа цех ва бўлинмалари ходимлари учун ҳам босқичма-босқич ташкил этиб борилиши кўзда тутилган.
Самарқандга маънавий саёҳат ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: