Меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Узавтосаноат акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида 28 апрель — Бутунжахон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан семинар ташкил этилди.
“Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги масалаларида замонавий ёндашувлар” мавзусида ўтказилган мазкур семинарда “Узавтосаноат” тизимига аъзо корхоналарда фаолият юритаётган меҳнат муҳофазаси мутахассислари иштирок этдилар.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги №819-сон қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомлар”нинг мазмун-моҳияти кенг ёритилди. Шунингдек, техника хавфсизлиги масалалари, меҳнатни муҳофаза қилишда замонавий ёндашувлар ҳамда ишлаб чиқаришда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда соҳанинг тажрибали мутахассислари — В.Н. Ким, Ж.Қ. Розиқов, В.А. Базанов ва Р.Ш. Кузиаҳмедов ўз маърузалари билан иштирок этиб, мавзу юзасидан атрофлича маълумотлар бердилар.
Семинар якунида иштирокчилар томонидан маърузачиларга қатор саволлар йўлланди ва уларга атрофлича жавоблар олинди. Тадбир қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтиб, иштирокчилар бундай амалий семинарларни мунтазам равишда ташкил этиш зарурлигини таъкидладилар.

 
 
Print Friendly, PDF & Email