«UZSUNGWOO» МЧЖ ҚКда Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган спартакиада якунланди.

«UZSUNGWOO» МЧЖ ҚКда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган спорт мусобақалари — спартакиада якунланди.
Спартакиада давомида корхона ходимлари мини-футбол, арқон тортиш ва югуриш спорт турлари бўйича беллашиб, ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, куч-ғайрати ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этдилар.
Мусобақалар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди. Спартакиадада фаол иштирок этган барча жамоалар, ходимларнинг спорт мусобақаларида қатнашиши учун зарур шароит яратиб берган бўлим раҳбарлари, ҳакамлар ва ташкилотчиларга миннатдорлик билдирилди.
Мазкур спорт тадбири ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Барча ходимларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан муборакбод этамиз!
Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Print Friendly, PDF & Email