«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшмаси қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган корхона ходимлари билан самимий учрашув ташкил этилди.
Унда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан тақдирланган Электрда пўлат эритиш бўлинмаси пўлат эритувчиси Ғуломжон Туранов ҳамда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган Навли прокатлаш бўлинмаси кран машинисти Дилфуза Кушматова иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Талъат Усмоновнинг махсус табрикномаси ва эсдалик совғалари мукофот эгаларига тантанали равишда топширилди.
Учрашувда юксак давлат мукофотлари металлургия соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ўз касбига садоқат ва юксак масъулият билан ёндашаётган ходимларга кўрсатилаётган эътибор ва эътирофнинг ёрқин ифодаси экани таъкидланди.
Ўз касбининг фидойи усталари бўлган Ғуломжон Туранов ва Дилфуза Кушматовани юксак давлат мукофотлари билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз. Уларнинг масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятида янги ютуқлар, мустаҳкам соғлик ва оилавий фаровонлик тилаймиз!
Юксак давлат мукофотлари соҳиблари эъзозланди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: