“UzChasis” корхонасига 17 йил: меҳнат қадри ва эътироф!

24 сентябрь куни “UzChasis” МЧЖ ҚК жамоаси корхона ташкил этилганлигининг 17 йиллигини кўтаринки кайфиятда нишонлади.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан корхонада байрам тадбири ташкил этилиб, унда ишлаб чиқариш жараёнларида фаол иштирок этаётган, ҳалол меҳнати, бой тажрибаси ва фидойилиги билан корхонанинг иқтисодий ривожланиши ҳамда ишлаб чиқариш тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган илғор ишчи-ходимлар алоҳида эътироф этилди.
Байрам тадбири доирасида ўз меҳнати билан жамоа ҳурматига сазовор бўлган ходимларга махсус қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, барча ишчи-ходимлар учун байрамона дастурхон ёзилиб, самимий ва кўтаринки муҳитда байрам шукуҳи давом этди.
Таъкидлаш жоизки, корхонанинг 17 йиллик тараққиёт йўлида ўз меҳнати, садоқати ва касбий маҳорати билан муносиб ҳисса қўшаётган ҳар бир ходимнинг ўрни беқиёсдир.
“UzChasis” МЧЖ ҚК жамоасини корхона ташкил топганлигининг 17 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз! Барча ишчи-ходимларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик ва меҳнат фаолиятида янги муваффақиятлар тилаймиз!

Print Friendly, PDF & Email