“Buxoroavtotexxizmat” МЧЖда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ҳолати ўрганилди.

Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “UzAutoSanoat” АЖ ҳамкорлигида “Buxoroavtotexxizmat” МЧЖ корхонасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишдан кўзланган асосий мақсад — корхонада ходимлар учун хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитлари яратилганлигини баҳолаш, ишлаб чиқаришдаги мавжуд хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишдан иборат.
Тадбир давомида корхонада меҳнат муҳофазаси йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, уларнинг махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси, техника хавфсизлиги бўйича йўриқномаларнинг юритилиши ҳамда иш жойларининг санитария-гигиена ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини янада яхшилаш юзасидан корхона масъулларига жойида амалий ва услубий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Мазкур ўрганиш ишлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходими Ж. Розиқов, Андижон вилояти кенгаши раиси Ш. Бўтаев ҳамда “UzAutoSanoat” АЖ вакили В. Н. Ким иштирокида амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, меҳнат муҳофазаси талабларига қатъий риоя этилиши, ходимлар ҳаёти ва саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда иш жойларида хавфсиз муҳитни таъминлаш касаба уюшмаларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Хавфсиз меҳнат — инсон қадри ва саломатлиги кафолатидир!

Print Friendly, PDF & Email