“Ўзавтосаноат” АЖ томонидан шакллантирилган ташкилий қўмита аъзолари корхонага ташриф буюриб, “Хавфсизликни таъминлаш, хавфсиз иш шароитлари, эстетикаси ва ишлаб чиқариш маданиятини яхшилаш” кўрик-танлови доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Ташриф давомида кўрик-танловнинг белгиланган босқичлари бўйича бажарилган ишлар атрофлича кўздан кечирилди. Жумладан, ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, иш жойларида хавфсизлик талабларига риоя этилиши, ишлаб чиқариш ҳудудларининг санитария-эстетик ҳолати ҳамда ишлаб чиқариш маданияти даражасига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, корхонада меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини янада такомиллаштириш ва ходимлар учун қулай ҳамда хавфсиз меҳнат муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Мазкур кўрик-танлов корхоналарда меҳнат муҳофазаси маданиятини юксалтириш, ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш, иш жойларини тартибга келтириш ва ходимлар саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.
“Xавфсиз иш шароитлари ва ишлаб чиқариш маданияти” кўрик-танлови доирасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: