Металлурглар учун байрамона концерт дастури ташкил этилди.

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гуруҳ ишчи-ходимлар учун маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида металлурглар Ўзбекистон миллий кино санъати саройига ташриф буюриб, ўзбек эстрадаси юлдузлари ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар ва шўх наволарга бой концерт дастурини томоша қилдилар.
Байрамона руҳда ўтган концерт дастури иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлаб, уларнинг кундалик меҳнат ташвишларидан бироз чалғиб, мароқли ҳордиқ чиқаришларига имконият яратди.
Таъкидлаш жоизки, ишчи-ходимларнинг маданий дам олишини ташкил этиш, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш касаба уюшмаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.
Шу мақсадда комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимлар учун маданий-маърифий тадбирлар ва кўнгилочар лойиҳаларни ташкил этиш ишлари келгусида ҳам изчил давом эттирилади.

Print Friendly, PDF & Email