Жорий йилнинг 28 сентябрь — 1 октябрь кунлари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти Кенгаши томонидан тармоқ корхона, ташкилот ва муассасаларининг 50 нафар ишчи-ходими учун Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига туристик саёҳат ташкил этилди.
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида уюштирилган мазкур саёҳатдан кўзланган асосий мақсад ишчи-ходимларнинг маданий-маърифий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, юртимизнинг бой тарихий мероси, қадимий обидалари ва миллий қадриятлари билан яқиндан таништиришдан иборат.
Тўрт кунлик саёҳат давомида иштирокчилар Самарқанд ва Бухоронинг тарихий масканлари, бетакрор меъморий ёдгорликлари ҳамда диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиб, унутилмас таассуротларга эга бўлишлари кўзда тутилган.
Бундай туристик саёҳатлар ходимларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, жамоалар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ички туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Касаба уюшмаси томонидан ишчи-ходимларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этишга қаратилган бундай хайрли ташаббуслар изчил давом эттирилади.
Тармоқ ишчи-ходимлари Самарқанд ва Бухорога саёҳатга йўл олдилар.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: