Тунги сменада ошхона фаолияти ўрганилди.

Ишчиларнинг тунги сменада овқатланиш шароитларини яхшилаш ва уларнинг таклифларини ўрганиш мақсадида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан навбатдаги ўрганиш ўтказилди.
Кеча тунда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Элзара Велиуллаева ва қўмита фаоллари Электрда пўлат эритиш бўлинмаси ошхонасида бўлиб, овқатланиш шароитлари ҳамда таомлар сифатини кўздан кечирдилар.
Ўрганиш давомида айрим камчиликлар аниқланиб, тунги сменада ишлаётган ходимларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Шунингдек, ишчилар махсус кийим ва пойабзал сифатига оид муаммоларни ҳам кўтардилар.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси билдирилган мурожаатларни масъуллар билан биргаликда кўриб чиқиш ва уларнинг ечими бўйича чоралар кўришини маълум қилди.

Print Friendly, PDF & Email