Амалий ёрдам.

    Амалий ёрдам кўрсатиш ва олиб борилаётган фаолият билан танишиш мақсадида 9 февраль 2021 йилда Республика Кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслахатчиси Ж.Розиқов, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича С.Жавлонов маъсул ходимларидан иборат ишчи гурух “Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасида бўлиб, иш берувчилар ва ходимлар билан учрашишди. Корхонадаги ёшлар иттифоқи етакчиси Б.Файзиходжаев билан ёшларга оид давлат сиёсати дастури борасида ўзаро фикр алмашилди, ёшлар иттифоқи етакчиси томонидан бажарилаётган ишлар билан танишилди. Иш жойларида, ижтимоий объектларда бўлиб, ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, жамоа шартномалари бандларини бажарилиши, ойлик маошларини ўз вақтида тўланиши, иш жойларига келиб-кетиш ва овқатланишларни ташкил этиш холатлари билан танишиб чиқилди. Касаба уюшма аъзолари билан мулоқот ўтказиб, саволларга жавоб беришди. Амалий ёрдам кўрсатилди.

Print Friendly, PDF & Email