Андижон вилоят бўлинмасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят бўлинмасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими Хақулов Аҳмаджон Маҳмудович, Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Парпиев Қодиржон Рахматовичлар иштирок этди.

Конференция кун тартибига кўра 6 та масала муҳокама этилиб, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти бўлинма Кенгаши раиси этиб Бутаев Шерзод Алиджанович сайланди.

Print Friendly, PDF & Email