Наманган вилоят бўлинмасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

2021 йил 25 февраль куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят бўлинмасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси И.Камолов, Наманган вилоят касаба уюшмаси ташкилий ишлар бўлими бошлиғи Н.Мамаюсупова, худудлар бўйича маъсул ташкилотчи Т.Хомидовлар иштирок этди.

   Конференция кун тартибига кўра 6 та масала муҳокама этилиб, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти бўлинма Кенгаши раиси этиб Н.Абдумаликов сайланди.

Print Friendly, PDF & Email