АЖ «Андижанкабель» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида “Энг фаол ва ёш мутахассис”лар моддий рағбатлантирилди

      2019-йил 29 октябрь куни,  корхона касаба уюшма қўмитасининг 2019-йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ,  корхонада меҳнат қилаётган иқтидорли, ёш мутахассисларни аниқлаш, уларни  етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган қизиқишларини қўллаб-кувватлаш, ёш мутахассисларни касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Энг фаол ва ёш мутахассис” кўрик танлови ўтказилди.

      Танлов муносабати билан корхонанинг цех ва бўлимларида меҳнат қилаётган ёш мутахассис ходимлар ўрганилди ва  йил давомида корхона фаолиятини ривожлантиришга шахсий хиссаларини қўшаётган, мутахассислиги бўйича муаммоларни ҳал этиш қўлидан келадиган 14 нафар “Энг фаол ва ёш мутахассис”лар касаба уюшма қўмитаси томондан моддий рағбатлантирилди.

       Танлов якунига бағишланган тадбирда касаба уюшма қўмитасининг раиси А.З.Нуриллаев, корхона бош директорининг ўринбосари,  техник  директор С.В.Романов, Умумий  ишлар хизмати бошлиғи А.Ю.Колесников ва бошқа  рахбарлар иштирок этдилар.

      “Энг фаол ва ёш мутахассис”ларни рағбатлантиришга қаратилган ушбу тадбир учун корхона  касаба уюшма қўмитаси томонидан 2 100 000 (икки миллион бир юз минг) сўм маблағ сарфланди.

Print Friendly, PDF & Email