АЖ “Андижанкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан спорт тадбири ўтказилди

АЖ “Андижанкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида 21- март “Наврўз” умумхалқ байрамини кенг нишонлаш мақсадида корхона бош директорининг буйруғига мувофиқ корхонада меҳнат қилаётган барча  ишчи ходимларга 200 000 сўмдан  пул мукофоти берилди.

 Байрам муносабати билан касба уюшма қўмитаси томонидан корхона хотин қизлари  ўртасида  жорий йилнинг 16 март куни,  Хонобод ахборот технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежи спорт залида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

Спорт мусобақаларида корхона цехларида меҳнат қилаётган 150 дан ортиқ ишчи хотин- қизлар иштирок этдилар.  Голибларга корхона касаба уюшмаси томондан тайёрлаб қўйилган 1 700 000 сўмлик совғаларни корхона бош директорининг ўринбосари, техник директор С.В.Романов, умумий ишлар хизмати  бошлиғи А.Ю.Колесников ва касаба уюшма қўмитаси раиси А.З.Нуриллаевлар топширдилар.           

 

Корхона касаба уюшма

қўмитаси раиси:                                                                                                                                 А.З.Нуриллаев

Print Friendly, PDF & Email