Байроғимиз фахримиз ғуруримиз

Бугун Ўзбекистон металлургия комбинати касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1-Навли прокат цехида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Байроғимиз фахримиз ғуруримиз» мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Тадбирга таклиф этилган «Бекобод ишчиси» газетаси бош муҳаррири Абдуллажон Исматов, Республика маънавият ва маърифат маркази Бекобод шаҳар бўлими рахбари Улуғбек Абдуназаров ва комбинат ўқув маркази рахбари Рахмон Рахмоновлар давлатимиз байроғи Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг ғурур ва ифтихорини, орзу-умидларининг рўёбини акс эттирувчи муқаддас тимсоллардан эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир якунида Улуғбек Абдуназаров томонидан мархум шоир Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповнинг Ватанни мадҳ этувчи шеърларидан айтиб металлургларни хушнуд этди.

Print Friendly, PDF & Email