“UzAuto Motors” АЖда ишчи-ходимларга яна бир қулайлик яратилди

“UzAuto Motors” АЖда   барча қулайликларга эга бўлган, замонавий талаблар даражасидаги 960 ўринли янги ошхона ўз иш фаолиятини бошлади.  Ошхонани очилиш маросими тантанали равишда ўтказилди. Очилиш маросимига корхонада аввал ишлаб хозирда нафақада бўлган фахрий ишчи-ходимлардан  30 нафари таклиф қилинди.

Янги ошхонани тантанали очилишида корхона рахбарияти, чет эллик хамкорларимиз, барча бошқармалар, бўлимлар ва цехлар рахбарлари, ошхонани қурган қурувчилар вакиллари  хамда фаоллар иштирок этдилар.

Тадбирни корхона касаба уюшма раиси Ў.Д.Мирзаев кириш сўзи билан очиб, барча корхона ишчи-ходимларини, тадбир қатнашчиларини корхонамиз ишчи-ходимларига яратилган яна бир қулайлик, яъни барча замонавий талабларни ва қулайликларни ўзида мужассамлаштирган ушбу янги ошхона қурилганлигини билан табриклаб, бугунги кунда корхона рахбарияти томонидан  ишчи-ходимларга, уларнинг унумли мехнат қилишлари ва дам олишлари учун барча қулайликлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди. Корхона ишчи-ходимларига кўрсатилаётган гамхўрликлар учун корхона рахбариятига барча ишчи-ходимлар номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

Корхонамизда кўп йиллар Бош директори ўринбосари лавозимида мехнат қилган фахрий Ахмеджанов Исроилжон ака сўзга чиқиб, барча тадбир қатнашчи-ларини янги барча қулайликларга эга бўлган замонавий ошхонани очилиши билан табриклаб, корхонанинг  келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб корхона рахбариятига, ишчи-ходимларига сихат-саломатлик ва корхонамиз хамда мамлакатимиз ривожи учун қилаётган  мехнатларига улкан муваффақиятлар  тилади.

Очилиш маросимида Асака тумани масжиди имом хатиби  Исмоилов Сайдулло қуръон тиловат қилиб, корхонанинг келгусидаги ишларига зафарлар тилаб дуолар қилди.

Тадбирда қатнашган “General Motors” компаниясини корхонамиздаги вакили Жон Кристофор Нинотти сўзга чиқиб, корхонанинг барча ишчи-ходимларини, тадбир қатнашчиларини қурилган янги ошхона бугунги жахон талаблари асосида қурилганлигини таъкидлаб, корхона рахбарияти томонидан бугунги кунда корхона ишчи-ходимларини унумли мехнат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди ва корхонанинг келгуси ишларига ривож тилади.  Тадбир давомида тадбирда қатнашган барча фахрийларга касаба уюшма хисобидан  эсталик совгалари топширилди.

“UzAuto Motors” АЖ касаба уюшма қўмитаси.

Print Friendly, PDF & Email