Бекободлик Нодиржон Сафаров спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза медални қўлга киритди

     Бекободлик Нодиржон Сафаров спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза медални қўлга киритди!
         Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Терма жамоамиз вакиллари ушбу йўналишда 1 тадан олтин ва кумуш, шунингдек 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
    Мазкур мусобақада 57 кг вазнда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамшахаримиз, комбинатимизнинг «Ёшлик» спорт мажмуаси тарбияланувчиси бўлган Нодиржон Сафаров бронза медали учун бўлиб ўтган учрашувда фаластинлик Али Абурумайлани 12-2 ҳисобида мағлубиятга учратиб Осиё чемпионатининг бронза медални қўлга киритди.
   Биз спортчимизни унинг мураббийлари ва яқинларини қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз! Ҳамда курашчимизнинг келгусидаги фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз!
«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси.
Print Friendly, PDF & Email