«UzAuto Motors» акциядорлик жамиятида Конференция йиғилиши бўлиб ўтди

      «UzAuto Motors» АЖда мехнат жамоасининг 2019-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши хамда 2021-2023 йиллар учун янги жамоа шартномасини тасдиқлаш юзасидан Конференция йигилиши бўлиб ўтди.

         Конференция йиғилишида Республикада хизмат кўрсатган саноат ходими, Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси   Хақулов Ахмаджон Махмудович,  Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерация Кенгашининг Мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири Исаев Махмуджон Ниматович, Андижон вилоят касаба уюшмалари Ташкилотлари Бирлашмасининг Ташкилий ишлар бўлими бошлиги Матисаев Хамидулло Пазилджанович хамда Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти худудий бўлинма Кенгаши раиси Бутаев Шерзод Алиджановичлар иштирок этдилар.                                                                                  Конференцияда           “Иш берувчи” томонидан «UzAuto Motors» АЖ Бош директори Ражабов Р.Б., “Ходимлар” томонидан “UzAuto Motors” АЖ касаба уюшма раиси Мирзаев Ў.Д.лар жамоа шартномасини 2020 йилда бажарилиши бўйича хисобот бердилар. Конференция ишида иштирок этаётган Республикада хизмат кўрсатган саноат ходими, Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси   Хақулов Ахмаджон Махмудович,  Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерация Кенгашининг Мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири Исаев Махмуджон Ниматовичлар хам сўзга чиқдилар.

      Конференцияда 2021-2023 йиллар учун янги Жамоа шартномаси лойихаси мухокама қилинди ва тасдиқланди. Конференция йигилишида янги жамао шартномаси бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email