«Ботир Зокиров санъати давомчилари» кўрик-танлови финал босқичи

«Ўзметкомбинат» касаба уюшмаси томонидан комбинат ишчи-ходимлари ўртасида «Ботир Зокиров санъати давомчилари» кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди ва унда комбинатнинг турли цехларида меҳнат қилаётган 9 нафар иштирокчи беллашди.

Танлов Низомига кўра иштирокчилар Ботир Зокиров репертуаридан қўшиқ ижро этиб, ўз истеъдодларини намойиш этишлари керак эди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган баҳоларга кўра 1- ўрин Электрда пўлат эритиш цехининг рассоми Артур Кулиевга, 2-ўрин 2-сон навли прокат цехи чилангар-таъмирловчиси Шерали Аллаяровга ва 3- ўрин Технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизими табелчиси Севара Қўчқоровага насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларни комбинат Касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Иброҳим Қодиров табриклаб, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирлади.

 

Print Friendly, PDF & Email