Click to listen highlighted text!

UzAuto Motors 2021 йил январь–март ойларида 44,4 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди

UzAuto Motors 2021 йил январь–март ойларида 44,4 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,2 фоизга кам

UzAuto Motors 2021 йил январь–март ойларида 44,4 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботига таяниб, «Gazeta.uz».

Маълумотга кўра, Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 40,2 фоизга камайган. Компания 2020 йилнинг шу даврида 75,6 мингта машина ишлаб чиқарилган (31,2 мингтага кўп).

Қайд этилишича, 2021 йилнинг уч ойи давомида Cobalt автомобилларини ишлаб чиқариш 28,5 фоизга (17,7 мингдан 12,6 минг донага), Nexia — 66,4 фоизга (20,7 мингдан 6 958 тагача), Gentra — 41,9 фоизга (14,4 мингдан 8 399 тагача), Damas — 7,1 фоизга (12,9 мингдан 12 минггача), Spark — 78,2 фоизга (8 256 дан 1800 гача) камайган. UzAuto Motors фақат Labo ишлаб чиқаришни 74,4 фоизга — 1470 дан 2564 тагача оширди.

Бундан аввал UzAuto Motors Chevrolet Onix’ни сотувга чиқаришдан аввал турли соҳа вакиллари ва блогерлар иштирокида синовдан ўтказгани, UzAuto Motors Malibu, Equinox ва Tracker нархларининг кескин кўтарилиши юзасидан изоҳ бергани ҳамда Ўзбекистонда қайси русумдаги автомобиллар сони энг кўплиги маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Манбаа: daryo.uz

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!