Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси, томонидан «9 май Хотира ва қадрлаш куни»га бағишлаб «Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч» шиори остида «Авлодлар учрашуви» номли маърифий тадбири бўлиб ўтди.

   Металлурглар маданият саройида ташкил этилган тадбирда комбинатда кўп йиллар меҳнат қилган меҳнат фахрийлари, нуронийлар, комбинатнинг илғор металлурглари ва ёш мутахассислари иштирок этишди.

     Дастлаб меҳмонларни комбинат касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов байрам билан муборакбод этиб, самимий тилакларини билдириб ўтди. Учрашувга таклиф этилган меҳнат фахрийларимиздан Раббим Нуржаев, Мамасодиқ Жамолддинов, Илхом Қурбоновлар йиғилганларга ўзларининг хотираларидан хикоя қилиб беришди. Шу қаторда «Дўстлик» ордени сохибаси механика таъмирлаш цехи кран машинисти Лола Хамраева, ёш металлурглардан Мафтуна Рахматжонова, Иброхим Абдурасуловлар меҳнат фахрийларини байрам билан қутлаб ўз тилакларни билдириб ўтишди.

Тадбир давомида маданият саройининг бадиий хаваскорлик жамоалари томонидан мусиқий дастур намойиш этилиб барчага хуш кайфият улашилди. Тадбир якунида таклиф этилган меҳмонларга байрам муносабати билан касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қиматбахо эсдалик совғалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email