Меҳр ва мурувват кўрсатилди

 “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан комбинат бошқаруви ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида яна бир анъанавий тадбир амалга оширилди.

Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари-Тараққиёт бўйича директор Санжар Мадияров ва комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аҳмаджон Узоқовлар “Саҳоват уйи”га ташриф буюриб, қарияларимизни ушбу байрам билан муборакбод этиб, уларга витаминларга бой бўлган мевалар ҳамда эсдалик совғаларини тақдим этишди.

Print Friendly, PDF & Email