“GM-O’zbekiston” АЖ Хоразм вилояти филиалида байрам тадбирлари

    “GM-O’zbekiston” АЖ Хоразм вилояти филиалида “9 май Хотира ва қадрлаш куни” га бағишлаб спортнинг мини–футбол тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати мархум ходимлари Сергей Давидов, Эрик Гаязов, Сергей Ничипуренколарнинг хотирасига бағишлаб хотира турнири очиқ биринчилиги ўтказилди. Хотира турнири очилиш маросимини филиалимиз бошқарувчи директори У.Ю. Маткаримов очиб берди.

   Тадбирда Давлат Хавфсизлик Хизмати Хоразм вилояти Бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Бойдадаев, 55159-сонли ҳарбий қисм собиқ ходими нафақаҳўр   Ш.Дусчанов ва Ҳазорасп тумани ҳокими Р.Жаббаровлар сўзга чиқишди. Филиал ходималари томонидан хотира ва қадрлаш кунига бағишланган шеърлар ўқилди.

     Давлат мадҳияси янграб Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилди. Шундан кейин 55159-сонли ҳарбий қисм ходимлари иштирокида Саримой воқеалари акс эттирилган чиқиш намойиш қилинди ва шундан кейин футбол ўйинлари бошланди.

     Бу турнирда Khorezm Аutо, GM Labо, GM ЎзЛиДеП бошланғич ташкилоти, Ҳазорасп Ёшлар Иттифоқи, Ёнғин хавфсизлик хизмати, Қўриқлаш хизмати, Ҳазорасп Шифокорлар, 55159-сонли ҳарбий қисм, ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси, Махаллий эҳтиёт қисмлар етказиб бериш қўшма корхонаси жамоалари иштирок этди.

    Ўйинлар қизғин курашларга бой бўлди ва 1-2-3-ўринларни  қўлга киритган хотира турнири ғолиблари корхона томонидан диплом ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ва 1-ўринни эгаллаган жамоага хотира турнири кўчма кубоги топширилди.

Print Friendly, PDF & Email