Металлурглар маданият саройида «Бархаёт наволар» номли концерт дастури бўлиб ўтди

    Бугун «Ёшлар маркази»да Металлурглар маданият саройининг хонандаси Раъно Хамидова рахбарлигидаги «Дурдона» мақомчилар ансамблининг «Бархаёт наволар» номли концерт дастури бўлиб ўтди.
Дастур давомида Раъно Хамидова ва унинг шогирдлари ўз ижролари билан томошабинлар олқишига сазовар бўлишди. Шу билан бирга концерт дастурида Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова ҳам иштирок этиб, ўзларининг чиройли қўшиқларини тақдим этди.
Концерт якунида комбинат хотин қизлар қўмитаси раиси Гулбахор Абдуллаева концерт дастури ташкилотчиларига ва мехмонларига комбинат касаба уюшма қўмитасининг ташаккурномаларини топширди.

Print Friendly, PDF & Email