«GM-Uzbekistan»AJ Хоразм вилояти филиалида 1-чи автомобиль «Дамас» ишлаб чиқарилганлигига беш йил тўлиши муносабати байрам тадбири ўтказилди

    «GM-Uzbekistan»AJ Хоразм вилояти филиалида 1-чи автомобиль «Дамас» ишлаб чиқарилганлигига беш йил тўлиши муносабати байрам тадбири ўтказилди.Тадбирда «GM-Uzbekistan»AJ Хоразм вилояти филиали биринчи бошқарувчи директори С.М.Жуманиязов, Хазорасп туман хокими Р.Ш.Жаббаров ҳамда вилоятдан келган меҳмонлар ва филиал ишчи ходимлари иштирок қилдилар.

   «GM-Uzbekistan»AJ Хоразм вилояти филиали биринчи бошқарувчи директори С.М.Жуманиязов, Хазорасп туман хокими Р.Ш.Жаббаров, филиал бошқарувчи директори У.Ю.Маткаримов сўзга чиқиб филиали ишчи ходимларига 14 январь Ватан ҳимоячилар куни ва «GM-Uzbekistan»AJ Хоразм вилояти филиалида 2019 йил 6 январь куни 1-чи автомобиль ”Дамас” ишлаб чиқарилганлигига беш йил тўлиши муносабати билан  ўз табрикларини билдириб ўтдилар. Табдир давомида «GM-Uzbekistan»AJ Хоразм вилояти филиалининг беш йиллига бағишлаб тайёрланган видео ролик намойиш қилинди.

    Филиал бошқарувчи директори У.Ю.Маткаримов «GM-Uzbekistan»AJ Хоразм вилояти филиалида 1чи автомобиль «Дамас» ишлаб чиқарилганлигига беш йил тўлиши муносабати билан завод қурилишидан бошлаб меҳнат қилиб келаётган бир қатор ишчи-ходимларни корхона томонидан ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

Print Friendly, PDF & Email