“Ватан химоячилари куни” байрами муносабати билан “ЖМ-Ўзбекистон” акциядорлик жамиятида тантанали байрам тадбир-йиғилиши  ўтказилди

             14 январ “Ватан химоячилари куни” байрами муносабати билан “ЖМ-Ўзбекистон” акциядорлик жамиятида тантанали байрам тадбир-йигилиши  ўтказилди.

    Йигилишни корхона касаба уюшма раиси Мирзаев Ўктамжон очиб, барча йиғилиш қатнашчиларини жумладан корхонада ишловчи 48 нафар Байналминал жангчи-фахрийлар ва Чернобыль авариясини бартараф этишда қатнашганлар хамда Ватанимиз сархадларини қўриқлашда иштирок этган ходимларни байрам билан қизгин табриклади. Шунингдек тадбирда Асака туман ва корхона Байналминал жангчи-фахрийлар уюшмасининг раиси Қоратоев Баходиржон хам сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклади. Касаба уюшма раиси корхонада ишловчи фаол ишчи-ходимлардан 5 нафар —  Байналминал жангчи-фахрийларни  фахрий ёрлик билан тақдирлади. Корхонада ишловчи барча 48 нафар Байналминал жангчи-фахрийлар ва Чернобыль авариясини бартараф этишда қатнашганлар хамда Ватанимиз сархадларини қўриқлашда иштирок этган ходимлар касаба уюшма томонидан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email