«GM-Uzbekistan»АJ Хоразм вилояти филиалида «Наврўз» байрами тадбирлари

«GM-Uzbekistan»АJ Хоразм вилояти филиалида «Наврўз» умумхалқ байрамига бағишлаб Корхона маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ва «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти ташаббуси билан  бўлим, бўлинма ва цех спорт жамоалари ўртасида  спортнинг  мини футбол, арқон тортиш, тош кўтариш, шахмат, турник тортиниш ва югуриш турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Спортнинг шахмат ва стол тенниси турлари бўйича мусобақаларда пайванлаш, бўёқлаш, йиғув цехлари, капитал қурилиш бўлими, маъмурий хўжалик бўлинмаси, материаллар назорати бўлинмаси, бухгалтерия ва молия бўлинмаси ходимлари иштирок этдилар. Мусобақа қизғин курашларга бой бўлди.

Спортнинг шахмат ва стол тенниси турлари бўйича мусобақаларда Шахмат бўйича 1-ўрин Пайвандлаш цехидан Бекчанов Валижон, 2-ўрин Материаллар назорати бўлинмасидан Эгамбердиев Абдулла , 3-ўрин Материаллар назорати бўлинмасидан Аминов Шавкатжон ҳамда Стол тенниси бўйича Бўёқлаш цехидан 1-ўрин Матрасулов Хурсанд, 2-ўрин Пайвандлаш цехидан Рахманов Музаффар ҳамда 3-ўрин бўйича ғолибликни Йиғув цехидан Абдримов Наврўз қўлга киритди.

Югуриш бўйича 1-ўрин Махсус бўлимдан Абдуллаев Бобур, 2-ўрин Харид бўлинмасидан Дурдиев Қудрат, 3-ўрин Йиғув цехидан Болтаев Шерзод ҳамда Турник тортиниш бўйича  1-ўрин Шомуродов Дилмурод Пайвандлаш цехидан,                 2-ўрин Одамбоев Шокиржон Пайвандлаш цехидан ҳамда 3-ўрин бўйича ғолибликни Транспорт хизмати бўлинмасидан Мадаминов Одилбек  қўлга киритди.

Тош кўтариш  бўйича 1-ўрин Пайвандлаш цехи бошлиғи Салаев Вохиджон, 2-ўрин Йиғув цехи бошлиғи Абдуллаев Жасурбек, 3-ўрин Пайвандлаш цехидан Мунис Бекчановлар ғолиб  бўлдилар.

Футбол мусобақаси  бўйича 1-ўрин Бўёқлаш 1  жамоаси , 2-ўрин Бўёқлаш 2 жамоаси, 3-ўрин Маъмурий хўжалик жамоаси ғолиб  бўлдилар. Арқон тортиш бўйича 1-ўрин Бўёқлаш  жамоаси, 2-ўрин Пайвандлаш жамоаси, 3-ўрин Махсус бўлим жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Филиалимиз бошқарувчи директори в.б У.Ю.Маткаримов, Касаба уюшма қўмитаси раиси Қ.Р.Ибадуллаев ва Питнак шахар хокими О.Бабаевлар спорт мусобақаси 1-2-3-ўрин ғолибларига қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

Print Friendly, PDF & Email