Ислом Каримов номли Асака автомобиль заводида Наврўз байрами

   «ЖМ-Ўзбекистон» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан «Наврўз» байрами муносабати байрам тадбирлари ташкил қилинди. Навруз байрами тадбири Андижон вилояти Хонобод шахридаги “Хонобод” сихатгохида халқ сайли қилиб ўтказилди. Байрам тадбирида корхонада ишловчи фаол ишчи-ходимлардан 200 нафардан зиёдроғи иштирок этдилар. Наврўз байрами сайлига Тошкент шахридан Миллий академик театри артистлари ташриф буюриб, байрамни ўзларининг чиқишлари билан янада қизиқарли бўлишини таъминладилар. Байрам тадбирида футбол, волейбол ва шахмат бўйича мусобақалар ташкил қилиниб, ўтказилди.
2019 йил 20 март куни корхона мажлислар залида “Наврўз” байрами муносабати билан тантанали йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ў.Мирзаев кириш сўзи билан очди, тадбир қатнашчиларини, барча корхона ишчи-ходимларини кириб келаётган «Наврўз» байрами билан қизғин табриклади. Байрам тадбирида корхона рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонада ишловчи фаол ишчи-ходимлардан 110 нафари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Эсдалик совғаларини касаба уюшма қўмитаси раиси Ў.Мирзаев ва касаба уюшма қўмитаси аъзолари томонидан фаол ишчи-ходимларга тақдирлаб берилди.
Бундан ташкари «Навруз» байрамига бағишлаб корхона цехлари ва бўлимлари спорт жамоалари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Спорт мусобақалари спортнинг «Кичик футбол», «Волейбол», «Тош кўтариш», «Арқон тортиш» ва «Шахмат» турлари бўйича ўтказилди. Спорт тадбирларининг ўзида 600 нафардан зиёд ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Спорт мусобақаларида фахрли 1-чи, 2-чи ва 3-чи ўринни эгаллаган спорт жамоалари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email