Тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳисобчи ва ғазначиларининг ўқуви якуни тўғрисида

      Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида тармоқнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳисобчи ва ғазначиларининг ўқуви давомида, ўқув дастурига киритилган маданий тадбир доирасида тингловчиларнинг Тошкент телеминорасига саёҳатлари ташкиллаштирилди.
Ўқишнинг оҳирги куни компьютер программаси асосида тест синовлари бўлиб ўтди. Тест синовлари натижалари бўйича тингловчиларга Республика Кенгаши раиси А.Хакулов ҳамда ўқув маркази раҳбарияти томонидан тантанали равишда сертификатлар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email